UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0

18 ноя 13:13
Янгиликлар

Футбол

"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд билан хайрлашишга тайёр бўлган суммани белгилади.

26 ёшли форвардга бир йўла бир нечта Европа грандлари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди “El Nacional”.

Манбанинг хабар беришича, "шаҳарликлар" раҳбарияти норвегиялик футболчини 2027 йилги ёзги трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Агар қулай таклиф тушса, клуб футболчи учун 175 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Ҳоландга эҳтимолий даъвогарлар қаторида Испаниянинг "Реал", "Барселона", Франциянинг ПСЖ ва Англиянинг "Ливерпуль" клублари тилга олинмоқда. Ҳужумчи билан хайрлашишнинг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида "Манчестер Сити"нинг молиявий иши атрофидаги ноаниқлик кўрсатилмоқда.

Ҳоланд 2022 йилдан буён Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда у Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 60 миллион евро эвазига ўтганди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, норвегияликнинг ҳозирги нархи 220 миллион еврони ташкил этади. У "Барселона" вингери Ламин Ямаль билан биргаликда дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини бошқариб турибди.

Шу билан бирга, Ҳоланднинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг ўзи ҳам аввалроқ инглиз клубига содиқлигини билдирганди. Бироқ 2022/23 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиби қуйи дивизионга тушириб юборилса, вазият ўзгариши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг