UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошлади 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0

18 ноя 12:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР

БАА шарафини ҳимоя қилаётган чеченистонлик аралаш яккакураш устаси роппа-роса бир ойдан сўнг "жанг"га қайтади.

Ўтган ҳафта ярим оғир вазн тоифасида RAF-кроссовер чемпионлик камарини қўлга киритган Хамзат Чимаев 19 декабрь куни Униондейл шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 16 турнирида ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Рашад Эвансга қарши илк камар ҳимоясини ўтказади.

Профессионал кураш лигаси матбуот хизмати ушбу учрашувни расман эълон қилди, у тадбирнинг асосий жангига айланади. 

14 ноябрь куни 32 ёшли Хамзат Чимаев ярим оғир вазн тоифасидаги RAF-кроссовер чемпионлик унвони учун кечган жангда UFC`нинг собиқ ўрта вазн чемпиони Крис Вайдманни техник устунлик билан мағлуб этиб, ташкилотдаги бешинчи ғалабасини нишонлаганди. Бундан олдин "Борз" Дилон Денис, Тайрон Вудли, Гильберт Бернс ва Робби Лоулер устидан муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

47 ёшли Рашад Эванс учун ушбу учрашув RAF лигасидаги дебют жанг бўлади. 2018 йилда UFC`даги фаолиятини якунлаган америкалик 2022 йилда Eagle FC лигасида Габриэл Чеккога қарши жанг ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган. Ўтган йили эса "Rampage" Жексон билан бокс жангида учрашиши керак эди, бироқ у кейинчалик бекор қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг