UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0

18 ноя 14:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди

UFC расмий сайтида қозоғистонлик жангчи Асу Алмабаев ва япониялик Кёдзи Хоригучи ўртасидаги бўлажак жангга бағишланган превью мақола эълон қилинди.

Ушбу тўқнашув яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари Қатардаги турнир доирасида бўлиб ўтади. 

UFC.com таъкидлашича, ушбу жангдаги ғалаба энг енгил вазн тоифасида чемпионлик жангига асосий даъвогарлардан бирига айланиш имконини беради.

"Енгил вазн дивизионидаги рейтингнинг юқори поғоналари учун кураш давом этади. Топ-10 вакиллари Кёдзи Хоригучи ва Асу Алмабаев ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган жангда октагонга чиқади.

Хоригучи UFC рейтингига қайтиш йўлидаги ҳаракатини ўтган йил ноябрь ойида Қатарда бошлаган ва Тагир Уланбековни учинчи раундда сабмишен орқали мағлуб этган. Кейин Амир Албазидан устун келган, бироқ июнь ойида Манел Капега муддатидан олдин мағлуб бўлган. Энди 36 ёшли “Каратэ бола” дивизион рейтинги кучли бешлигидан жой олиш учун қозоғистонлик истиқболли рақиб билан куч синашади.

Бу дам олиш кунлари Алмабаев ҳам ўтган йилги турнирда Алекс Пересни учинчи раундда сабмишен орқали мағлуб этганидан кейин иккинчи марта ABHA Arena майдонида жанг қилади. Ўшандан буён у июнь ойида Чарльз Жонсонни “Сулоев чўзилиши” усулидаги оғриқли ушлаш орқали мағлуб этиб, ғалабали сериясини учта жангга етказди. Шунингдек, UFC октагонидаги натижасини 7–1 кўринишига келтирди. Хоригучи устидан қозониладиган ғалаба унга илк бор чемпионлик учун даъвогарлар қаторига қўшилиш имконини беради.

Январь ойида UFC 336 турнирида чемпионлик камари учун жанг ўтказилишидан олдин ҳам дивизионда бир қатор муҳим тўқнашувлар бўлиб ўтади. Улар орасида мазкур жанг ҳам бор. Келаси йили Торонто шаҳрида йилнинг биринчи рақамли турнирига қадар дивизиондаги кучлар нисбати қандай ўзгаришини кўриш жуда қизиқ бўлади. Ушбу жангчиларнинг ҳар бири амалдаги чемпион Жошуа Ваннинг янги рақибига айланиши мумкин. Қолаверса, уларнинг иккаласи ҳам аввал чемпионлик учун даъвогар Манел Капе билан тўқнаш келган. Шу боис бу жанг кейинги титул даъвогарини аниқлаб бериши ҳам мумкин", — дейилади мақолада.

Асу Алмабаев — Кёдзи Хоригучи жанги 21 ноябрь куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий карди Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг