UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0

18 ноя 13:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да!

Нью-Йоркдаги афсонавий "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида бўлиб ўтган UFC 334 турнири якунларига кўра, вазнидан қатъи назар, ташкилотнинг энг яхши жангчилари рейтинги янгиланди.

Америкалик Кайла Харрисон, рақамли тадбирнинг иккинчи муҳим жангида енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини икки вазнда собиқ чемпиони Аманда Нуньесдан муваффақиятли ҳимоя қилганидан сўнг, бир поғонага кўтарилиб, аёллар P4P рейтинги пешқадамига айланиб олди. У бу борада эндиликда собиқ карвонбоши Валентина Шевченкодан ўзиб кетди.

Тўртинчи раундда америкалик жангчига бўғиш усули билан ютқазган бразилиялик Ааманда Нунес аёллар рейтингининг Топ-15`лигига қайтди ва 10-ўринда қайд этилди. 

Француз жангчиси Сирил Ган, турнирнинг асосий жангида оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини америкалик Жош Ҳокитга қарши муваффақиятли ҳимоя қилганидан сўнг, эркаклар P4P рейтингида тўрт поғона кўтарилиб, рўйхатда саккизинчи ўринни эгаллади. Том Аспиналл, Мераб Двалишвили, Алекс Перейра ва Хамзат Чимаев бир поғонадан пастга тушиб, мос равишда тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи ўринларга жойлашишди.

Ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони россиялик Ислам Махачев UFC`нинг эркаклар P4P рейтингини бошқаришда давом этмоқда, ташкилотнинг энг яхши уч жангчиси қаторини эса унинг ватандоши, ташкилотнинг енгил вазн тоифаси чемпиони Пётр Ян якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг