18 ноя 15:45
Янгиликлар
Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди
"Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлар Олимпиадасига уч нафардан боксчи олиб келди. Спортчиларимиздан икки нафари финалга чиқди, яна бири бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистонга ҳар икки олтин медални қизлар келтирди. Ўғил болалар терма жамоасининг ягона умиди бўлган Иброҳим Шокиржонов эса биринчи жангининг ўзидаёқ мағлуб бўлди. Аммо ўз юртида уни танқид қилишмаяпти. Аксинча, қўллаб-қувватлаб, унга омад тилашмоқда.
Бизда эса қандай? Бир боксчи мағлуб бўлиши билан уни ҳар томонлама танқид қилишни бошлашади. Эртаси куни ғалаба қозонса, аввалги мағлубиятини ҳамма унутиб юборади. Шунинг учун ёш боксчиларни қўллаб-қувватлаш керак.
Бибарис Аширбай ҳам жаҳон чемпионатида, ҳам Олимпия ўйинларида финалга чиқди. Ушбу икки мусобақа орасидаги вақт қисқа бўлгани ва иқлимга мослашиш осон кечмаганига қарамай, у ўз имкониятларини тўлиқ намоён этди. Бу истиқболли йигит ва ишонаманки, катталар ўртасида ҳам ўзини кўрсата олади. Шунинг учун уни доимий равишда бошқалар билан таққослаш ўрнига, қўллаб-қувватлаган маъқул", — деди Сарсекбаев.
Фикрлар