UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0

18 ноя 17:42
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан (2:1) кейин ФИФАнинг онлайн рейтингида бир поғона юқорилади.

ФИФА расмий сайтидаги 18 ноябрь ҳолатига кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа 1418,10 очко билан 60-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, 3,86 рейтинг очкосини йўқотганди. Натижада жамоа 1412,75 очко билан 59-ўриндан 61-поғонага тушган.

17 ноябрь куни Доҳада Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба эса Ўзбекистонга 5,35 рейтинг очкосини тақдим этди. Шу тариқа, жамоанинг умумий очколари 1418,10 тага етиб, жонли рейтингда 60-ўринга кўтарилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ноябрь ойидаги икки ўртоқлик учрашуви якунида рейтинг очколарини 1,49 тага оширган. Бироқ бошқа терма жамоалар натижалари сабабли аввалги 59-поғонасига ҳали қайта олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг