18 ноя 17:05
Янгиликлар
"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди
Асунинг сўзларига кўра, бундай тажрибали рақиб билан октагонда тўқнаш келиш унга дивизиондаги чемпионлик амбицияларини янада яққол намоён этиш имконини беради.
"Мен учун бу ажойиб имконият. У афсона ва ММАда анчадан бери жанг қилиб келмоқда. У ўзини нималарга қодир эканлигини кўп бора исботлаган жангчи. Шунинг учун у каби рақиб билан жанг қилиб, ўзимни кўрсатиш мен учун яхши имконият.
UFC нима қилаётганини яхши билади. Улар шунчаки бирор жангчига чемпионлик камари учун жанг қилиш имкониятини бермайди. Аввалига уни Хоригучи каби рақиб билан тўқнаштиришади. Шу орқали сенинг бу даражада бўлишга ва чемпионлик камари учун курашишга лойиқ ёки лойиқ эмаслигингни текширишади.
Мен ҳеч қачон юқорига чиқиш учун ўзимга қулай йўлни танлашга, рақиблардан қочишга ёки уларни ўзимга мослаштиришга ҳаракат қилмаганман. Бу ҳақда ҳатто ўйламайман, ҳеч қачон “йўқ” дейишни хаёлимга келтирмайман. Менимча, бу жанг чемпионлик сари ҳаракатланишим кераклигини исботлаш учун ажойиб имконият бўлади", — деди Алмабаев UFC матбуот хизматига берган интервьюсида.
Фикрлар