19 ноя 18:44
Янгиликлар
Дзюдо
Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони!
Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди.
-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммаджон Машарипов мусобақа давомида Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакилларини мағлуб этди. Олтин медал учун кечган финал беллашувида эса АҚШ вакили, катталар ўртасидаги Гран-при турнири совриндори Жонатан Янгдан устун келди.
Шу тариқа, Муҳаммаджон ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар