19 ноя 12:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди
«Вестник ММА» Telegram-канали хабар беришича, PFL чемпиони, россиялик аралаш яккакураш устаси Усман Нурмагомедов ва унинг жамоасининг етти аъзоси БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Абу-Дабида Усман Нурмагомедов клубдошлари билан бирга UFC'нинг собиқ чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили ва унинг ҳамроҳи, курашчи Саба Лизашвили билан муштлашиб кетган эди.
Ҳодиса оқибатида барча иштирокчилар ҳибсга олинди. Кейинроқ Нурмагомедов олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ва 300 минг дирҳам жаримага тортилгани маълум бўлди. 17 ноябрь куни эса айбланувчилар қўйиб юборилгани хабар қилинди.
Ҳавола :
Манба : VestnikMMA
Фикрлар