19 ноя 07:32
Янгиликлар
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади
Олимпия шаҳарчасида ўтадиган дунё биринчилигининг биринчи куни ўғил болалар -60, -66, қизлар эса -48, -52 -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар аъзоси ҳам медаллар йўлида татамига чиқади.
Кундузги дастур баҳслари соат 8:00да бошланади. Медаллар учун кечадиган финал блоки дастури соат 17:00га белгиланган.
Барча дзюдо мухлисларини Олимпия шаҳарчасига терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. Кириш мутлақо бепул.
Дзюдочиларимизнинг илк учрашувлари:
-48 кг вазн тоифаси
Лазиза Ҳайдарова – Рама Алҳалайлеҳ (Иордания)
Зарина Жамалова – Ҳан Исабел Шаран Лу (Гонконг)
-52 кг вазн тоифаси
Сабина Азаматова – Ол Ироҳа (Япония)
Наргиза Дўстмаматова – Мадина Қурбонзода (Тожикистон)
-57 кг вазн тоифаси
Мафтуна Аҳмедова – Тибо Хайден (Канада)
Райҳона Маматова – Гил Перри (Исроил)/Марлен Шинволд (Австрия)
Моҳинур Аллаберганова – Варвара Кучар (Литва)/Лука Вег (Венгрия)
-60 кг вазн тоифаси
Дилшод Каримов – Раффаэле Содано (Италия)/Лам Юк Нгаи (Гонконг)
Арапбай Даурбаев – Йигтияр Гурбанбердиев (Туркманистон)
Муҳаммаджон Машарипов – Сун Жиа Ҳао (Хитой)/Назар Батиров (Туркманистон)
-66 кг вазн тоифаси
Асадбек Мисиров – Батирхан Ассаналиев (Испания)/Ролан Каиргали (Қозоғистон)
Иззатбек Рўзиматов – Роман Кузнецов (Беларусь)

Фикрлар