UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0

19 ноя 11:47
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди

"Ар-Риёзия" нашрининг хабар беришича, жамоа бош мураббийи Йенс Виссинг 21 ёшгача бўлган футболчилар жамоасидан олти нафар ўйинчини асосий таркиб машғулотларига жалб қилган.

Улар Карим Ҳиндовий, Ёсин Ол Жобир, Ғассон Баабдуллоҳ, Муҳаммад Ҳазозий, Абдуллоҳ ас-Саҳлий ва Абдулмажид Айяшдир.

Германиялик мутахассис бундай қарорга жароҳатлар ва айрим футболчиларнинг миллий терма жамоалари ихтиёрига кетгани сабабли келган.

18 ноябрь куни "Ал-Иттиҳод" Жиддада биринчи дивизион вакили "Ал-Ула" билан ёпиқ ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Жорж Иленихена ва Ян-Карло Симич муаллифлик қилди.

Шунингдек, узоқ вақт жароҳат сабаб майдонга тушмаган ҳимоячи Аҳмад Шараҳили ҳам мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида иштирок этди. Мураббийлар штаби унинг жисмоний ҳолатини баҳолаб бормоқда.

"Ал-Иттиҳод"нинг малиалик ярим ҳимоячиси Муҳаммаду Думбия эса жамоавий машғулотларга босқичма-босқич қайтаётганига қарамай, ўртоқлик учрашувида иштирок этмади. Унинг тўлиқ тикланиши декабрь ойи охирида кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" ва "Пахтакор" ўртасидаги ОЧЛ Элит 5-тур учрашуви 23 ноябрь куни Жиддадаги "Ал-Инма" стадионида бўлиб ўтади.

Тўрт турдан кейин саудияликлар 4 очко билан Ғарб минтақаси мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг