19 ноя 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди
UFC собиқ чемпиони, мағлубият нималигини билмайдиган россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов блогер, промоутер ва боксчи Жейк Полнинг катта пул эвазига спортга қайтиш таклифини рад этди.
Суҳбат чоғида Пол россиялик жангчидан қачон қайтишни режалаштираётганини сўради ва бунинг учун унга 200 миллион доллар таклиф қилди. Нурмагомедов бундан маъно кўрмаётганини айтди: унинг исботлайдиган ҳеч нарсаси қолмаган, пул эса унга туртки бўла олмайди.
«Нега қайтишим керак? Исботлайдиган ҳеч нарсам қолмади. Рақиб йўқ, фақат пул бор. Бу мен учун рағбат эмас», — дейди Нурмагомедов.
Ҳавола :
Манба : Championship Rounds
Фикрлар