19 ноя 15:30
Янгиликлар
"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди
Football.by нашрига берган интервьюсида 30 ёшли футболчи Минскнинг "Динамо" клубига ўтиш қарори ва бошқа жамоалардан тушган таклифлар ҳақида гапирди.
"Менга фақат Беларусь эмас, хориж клубларидан ҳам қизиқиш бўлди. Бироқ кетиш вариантини жиддий кўриб чиқмадим. Чунки омадсиз ўтган мавсумдан кейин легионер сифатида чет элда жамоа топиш жуда қийин бўлишини тушунардим. Хорижда бирор имкониятга эга бўлиш учун ҳеч бўлмаганда мавсумнинг ярмини яхши ўтказиш керак эди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон клублари қизиқиш билдиришди, аммо аниқ таклифлар бўлмади. Беларусда эса менга икки клуб – "Динамо" ва турнир жадвалининг юқори қисмидаги яна бир жамоа қизиқди.
Тахминан икки ҳафта олдин "Динамо" вакиллари мен билан боғланиб, истакларим ва мақсадларим ҳақида сўрашди. Музокаралар шу тариқа бошланди", – деди Носко.
Маълумот учун, Алексей Носко 2023 йилда БАТЭ клубидан ижара асосида "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатида 25 та ўйин ўтказган ва 2 та гол урган. 2024 йил январда эса "Сўғдиёна" билан тўлақонли шартнома имзолаган.
Футболчи 2025 йилда "МЛ Витебск" билан Беларусь чемпионига айланган. У Ўзбекистоннинг айнан қайси клублари ўзига қизиқиш билдирганини очиқламаган.
Фикрлар