19 ноя 18:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди
Александр Усикнинг собиқ менежери Александр Красюк Владимир Кличко оғир вазнда чемпионлик камари учун жанг қилиш имконияти туғилса, профессионал боксга қайтиши мумкинлигини айтди.
"Оғир вазнда жаҳон чемпионилик камари учун жанг қилиш имконияти унинг қайтишига ва яна бир бор ўзини синаб кўришига туртки бўлиши мумкин.
Агар унга шундай имконият тақдим этилса, у бунга тайёр бўлади. Владимир жисмоний ва руҳий ҳолатини аъло даражада сақлаб келмоқда. 50 ёшли инсон учун у ҳақиқатан ҳам ажойиб кўринишда", — деди Красюк.
50 ёшли Кличко сўнгги жангини 2017 йилда Энтони Жошуага қарши ўтказган. Ўшанда у 11-раундда нокаутга учраб, мағлуб бўлган.
Ҳавола :
Манба : About Boxing
Фикрлар