UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

27 авг 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри 2015 йилда Владимир Кличко устидан қозонган ғалабасидан кейин ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди.

"Мен болалигимда Кличко аллақачон чемпион эди ва доимо: “Бир куни бу йигитни мағлуб этаман”, дердим. Ҳамма устимдан куларди. У 11 йил давомида чемпион бўлган. Чемпионлик жангига эришишим учун уч йил керак бўлди, чунки мени доимо четга суришарди.

Ниҳоят чемпионлик жангига эришганимда, бу худди Эверестга чиқишдек эди. Кейин айтганимдек, ғалаба қозондим. Ва шундан кейин ҳаммаси тугади. Болалигимдан истаган барча нарсамга эришдим. Бу ажойиб ҳис бўлади деб ўйлагандим, аммо орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, ҳаммаси ағдар-тўнтар бўлди.

Рингдан чиқиб, кийиниш хонасига кирганимдан кейинёқ депрессияга тушдим, чунки ҳаётимда энди ҳеч нарса қолмагандек эди. Яшашимнинг асосий сабаби — Кличкони мағлуб этиш — бир зумда йўқолди. Шундан кейин ҳаммаси пастга қараб кетди: кучли депрессия ва доимий тушкунлик. Оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони сифатида ҳамма нарсага эга эдим, аммо барибир депрессияда эдим. Ҳар куни ўлишни хоҳлардим.

Ҳеч ким менга ёрдам бера олмади. Кейин бир куни шундай иш қилдим: тиз чўкиб, Худога ибодат қилдим. Ётоқхонам полида ётиб, йиғлардим. Ўша пайтда вазним 400 фунт (181 кг) эди, боксдан деярли уч йил узоқлашиб қолгандим. Худога: “Мен энди ўзим эплай олмаяпман. Менга ёрдам беришинг керак. Мени боксга қайтар”, дедим.

Менга ўша полда бир умр ётгандек туюлди, аслида эса тахминан 10 дақиқа ўтган экан. Аммо ўрнимдан турганимда, гўё дунёдаги барча оғирлик елкамдан тушгандек ҳис қилдим. Хотиним Пэрисга: “Эртага формамни тиклаш миссиясини бошлаймиз”, деб бақирдим", — деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ноябрь ойида Фьюри Кличкони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган. Шундан сўнг у қарийб уч йил давомида жангларда иштирок этмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг