UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0

20 ноя 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди

Американинг Boxingnews24.com сайти ўзбекистонлик боксчи Баходир Жалоловни собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилди.

Уайлдер ва Жей Опетая ўртасидаги жанг 11 декабрь куни Кардифф шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ австралиялик боксчи қўлидан олган жароҳати сабаб жангдан воз кечди. Boxingnews24 нашри Жалолов ушбу тўқнашувда Опетаянинг ўрнини муносиб эгаллаши мумкин, деб ҳисобламоқда.

"32 ёшли Жалоловнинг ютуқлари ва жисмоний кўрсаткичлари шундайки, унинг жангга қисқа муддат қолганда рақиб сифатида қўшилиши ҳам мухлислар эътиборига лойиқ. Супероғир вазнда икки карра Олимпия чемпиони 2008 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Уайлдер билан тўқнаш келиши - бундай қарама-қаршилик халқаро трансляция учун ўз-ўзидан жозибадор ва сунъий равишда авж олдириладиган сўз ўйинларига эҳтиёж сезмайди.

Энг муҳими, Жалолов ҳозироқ жанг қилишга тайёр. У 17 октябрь куни Лондоннинг The O2 аренасида Соломон Дакресни ўн раундлик жанг якунларига кўра, ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. У ҳозир яхши спорт формасида, жароҳати йўқ ҳамда IBF ва WBO рейтингларида тўртинчи, WBC рейтингида эса ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Опетая каби Жалолов ҳам чапақай боксчи (18–0, 15 нокаут). Аммо 200 фунт (90,7 кг) вазн лимитига эга биринчи оғир вазн тоифасидан юқорига кўтарилаётган боксчи ўрнига Уайлдер қаршисида бўйи 201 сантиметр бўлган, табиий супероғир вазн вакили ва ҳақиқатан ҳам кучли зарбага эга рақиб пайдо бўларди.

Жалолов жангнинг томошабоплиги борасидаги саволларга ҳам жавоб бера олади. Унинг Буюк Британияда Дакрес ва Агрон Смакичига қарши ўтказган сўнгги жангларидаги чиқишлари бироз танқид қилинди. У хотиржам суръатда бокс тушиб, биринчи навбатда ўз хавфсизлигини ўйлади. Чунки рақибларининг ҳеч бири унга жиддий муаммо туғдириш учун етарли зарба кучига эга эмасди.

Уайлдерга қарши эса бундай хотиржамликни дарҳол унутишга тўғри келади. 41 ёшида ҳам америкалик боксчи шундай кучли ўнг қўл зарбасига эгаки, бу рақибни ҳар бир раунднинг ҳар бир сониясида ҳушёр туришга мажбур қилади. Жалолов хатоларидан бири уни рингга йиқитиши мумкинлигини билган ҳолда фақат жеб билан масофани назорат қилиб, хотиржам ҳаракатлана олмайди. Уайлдер эса масофани назорат қилишни биладиган, техник жиҳатдан кучли ва гавдали рақибга қарши дастлабки раундларни осонликча бой бериши мумкин эмас", — дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, Баходир Жалолов сўнгги жангини 17 октябрь куни Лондонда ўтказган эди. Унда ўзбекистонлик боксчи британиялик Соломон Дакресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг