20 ноя 08:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими?
UFC 2027 йил 27 март куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида Fight Night турнирини ўтказиши мумкин.
AgentMMA нашри бу режа кўриб чиқилаётганини ёзган.
Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Рамазон Темиров ва япониялик Рэй Цуруя ўртасидаги эҳтимолий жанг ўтказилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. UFCнинг расмий рейтингида Цуруя Meta рейтинги бўйича 14-ўринда кўрсатилган.
Ҳозирча UFC турнир санаси ва жойини ҳам, иштирокчилар рўйхатини ҳам тасдиқламаган. Рамазон сўнгги жангини англиялик Лоне Каванага қарши ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйганди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар