21 ноя 10:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади
Ўзбекистонлик таниқли ММА устаси Амирхон Алихўжаевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.
Ҳамюртимиз12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Алпомиш" муз саройида ташкил этиладиган Mangu 7 турнирида иштирок этади.
Унга ўша куни португалиялик Ренжел де Са рақиблик қилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Ренжел учун Mangu Лигаси бегона эмас. У тўртинчи турнирнинг марказий жангида юртдошимиз Хотамбек Бойназаровга қарши баҳс олиб бориб, мағлуб бўлганди.
Маълумот учун, Амирхон Алихўжаев фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Ренжел де Са ҳисобида эса 16 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар