21 ноя 08:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти!
Панама давлатида World Boxing ташкилотининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.
Унда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири — ташкилот вице-президенти сайлови бўлди.
Қувонарлиси, мазкур лавозимга номзоди илгари сурилган Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Миршоҳид Тиллабоев сайловда катта устунлик билан ғалаба қозониб, World Boxing вице-президенти этиб сайланди.
Жаҳоннинг 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этган овоз бериш жараёнида юртимиз вакили ўз рақибларидан сезиларли даражада кўп овоз тўплаб, ушбу масъулиятли лавозимни эгаллади.
Ҳавола :
Манба : Boxing Uzbekistan
Фикрлар