21 ноя 18:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда
UFC собиқ чемпиони Иржи Прохазка бугун янги зеландиялик Навахо Стирлингни енгган тақдирда, амалдаги чемпион Карлос Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда.
"Албатта, Навахо Стирлингга қарши жангдаги ғалаба кейинги рақибим Карлос бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга ундайди. Агар у соғлом бўлса ва реваншга тайёр бўлса, бу жангни ўтказишни истардим.
Чемпионлик камарига эга бўлишимга ишонаман... Ҳеч қачон таслим бўлмайман. Энг яхши жангларимни намойиш этиб, қадамма-қадам яна чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман», — деди Прохазка UFC'нинг YouTube каналига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар