21 ноя 14:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи
UFC собиқ чемпиони Алжамейн Стерлинг аргентиналик Кевин Вальехосга қарши бўлажак жангда ғалаба қозонган тақдирда, ярим енгил вазндаги амалдаги чемпиони Александр Волкановскига қарши жанг қилмоқчи.
Уларнинг тўқнашуви 21 ноябрь куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 294 турнири доирасида ташкил этилади.
"Биз Алекс билан бир хил фикрлаймиз. Иккимиз ҳам рақибларни уларнинг хизматлари ва эришган натижаларига қараб танлаб, жанг қилишни истаймиз. Мен эса икки вазн тоифасида чемпион бўлишни хоҳлайман. Бу имкониятга эришишимга ёрдам берадиган жангчилар билан октагонга чиқишга тайёрман.
Кевин билан жанг ҳам айнан шундай имкониятлардан бири бўлиб чиқди. Аммо Волкановски — ўзи хоҳлаган ишни қила оладиган инсон", — деди Стерлинг журналистлар билан суҳбатда.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар