21 ноя 13:00
Янгиликлар
Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари 7 та медаль қўлга киритишди.
Вакилларимиз мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди.
Совриндорларимиз рўйхати:
Олтин:
-64 кг: Сардор Олимжонов
-72 кг: Мухлиса Турдиева
-71 кг: Шариф Кушаев (жанговар самбо)
-88 кг: Мирзатилла Эгамназаров (жанговар самбо)
Кумуш:
-98 кг: Шоҳжаҳон Ғолибов
Бронза:
-79 кг: Муҳаммадюсуф Юсуфжонов
-54 кг: Шоҳида Хонтўраева
Бу натижа орқали самбочиларимиз 10 та мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг мазкур мусобақадаги раҳбари, Ўзбекистон спорт академияси ректори Илҳом Турсуналиев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов иштирок этди.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар