22 ноя 07:55
Янгиликлар
UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор!
Турнирнинг тўрт иштирокчиси "Кеча чиқиши" учун 100 000 доллардан бонус олишди.
Кутилганидек, мукофотланган жангчилардан бири мағлубиятсиз янги зеландиялик ярим оғир вазн тоифаси вакили Наваҳо Стерлинг бўлди. У турнирнинг асосий жангида иккинчи раунд тугашига икки сония қолганида, собиқ чемпион, чехиялик Иржи Прохазкани нокаутга учратиб, даъвогарлар пойгасида етакчилардан бирига айланди.
Шунингдек, енгил вазн тоифаси вакили Амир Албази ҳам 100 000 доллар олди, у иккинчи раундда нокдаунга учраб, деярли ютқазиб қўйган бўлса-да, якуний беш дақиқада рақиби Алессандро Костани ортдан бўғиш орқали жангни ўз фойдасига ҳал қила олди.
Қолган икки бонусни енгил вазн тоифаси вакили Жон Митчелл ва ярим оғир вазн тоифаси вакили Дияр Нургожай олди. Улар турнирнинг илк кардидан ўрин олган жангларда техник нокаутлар орқали рақибларини таслим этишди.
Бу сафар ташкилот 25 000 доллардан қўшимча бонусларни тежаб қолишга муваффақ бўлди, чунки турнирнинг қолган барча жанглари ҳакамлар қарорига қадар давом этди.

Фикрлар