UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

22 ноя 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистонлик боксчи Саят Ильясовнинг мураббийи Ердос Жанабергенов шогирди Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олгани ва энди халқаро майдонда мамлакат шарафини тўлақонли ҳимоя қила олишини маълум қилди.

— Ердос, сизни кўрган одамнинг хаёлига биринчи навбатда кўпчиликни қизиқтираётган Саят Ильясов ҳақидаги савол келади. Унинг кўк паспорт (Қозоғистон фуқароси паспорти) олиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапириб берсангиз.

— Раҳмат. Президентимиз фармонни имзолагани ҳақидаги хабарни эшитдик. Шу заҳоти миграция полициясига бориб, унинг барча ҳужжатларини топширдик. Шу муносабат билан барчага, ватандошларимиз — қондошларимиз, хориждан келган биродарларимизга бундай катта ёрдам кўрсатиб, барча ишларни тезкорлик билан расмийлаштириб бергани учун миннатдорлик билдираман. Саят мисолида, юртимизга яна кўплаб кучли қозоқ биродарларимиз келиб, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади, деб ўйлайман.


— Тушунишимча, махсус рўйхат тузилган ва Саят учун шу асосда фуқароликни расмийлаштириш жараёни тезлаштирилган. Давлат раҳбари ҳам фармонни имзолаб бўлганми?

— Давлат раҳбари фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Икки кун олдин ҳужжатни олдик ва расмийлаштириш учун топширдик.


— Саят бу янгиликдан хабардорми? Ҳозир унинг ўзи қаерда — машғулотдами, мусобақадами?

— Ҳозирда Туркистон вилоятидаги «Алматау» базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. Яқин орада Тошкентда (Ўзбекистон) Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унда йигитларимиз иштирок этади. Қозоғистон терма жамоаси ҳам мусобақада қатнашади. Саят ҳозир миллий терма жамоа билан бирга машғулот ўтказиб, мусобақада иштирок этадиган йигитларга ёрдам бермоқда.


— Демак, тушунишимча, ушбу мусобақалардан кейин у ҳужжатни қўлига олиши керак?

— Худо хоҳласа, у ердан қайтиб келади. Ҳужжатлар бор, уларга шахсан имзо қўйиш ва суратга тушиш керак. Шу ҳужжатларни топширамиз ва, Худо хоҳласа, Янги йилга қадар кўк паспортни қўлга киритишни режалаштиряпмиз.


Маълумот учун, Ильясов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали (2022), қитъа биринчилигининг кумуш медали (2023) соҳиби бўлган. Қозоғистон сафида эса 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати олтин медали (2025) соҳиби бўлган. Шунингдек, 2025 йилда IBA жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг