UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0

22 ноя 08:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати

Аралаш яккакураш ҳамжамияти ҳамда матбуот вакиллари Доҳада бўлиб ўтган UFC Fight Night 294 турнирининг марказий жангига ўз муносабатларини билдиришди.

Унда ярим оғир вазн тоифаси вакиллари - собиқ UFC чемпиони чехиялик Иржи Прохазка ушбу вазннинг юлдузига айланиб улгурган Янги Зеландия вакили Навахо Стирлингга иккинчи раундда нокаут эвазига мағлуб бўлди. 

Терренс МакКинни: "Иржи ўрта вазнга ўтиши керак. Навахо эса ҳақиқий йиртқич, ҳайратда қолдим!"

Генри Сехудо: "Навахонинг ақлбовар қилмас нокаути! Унинг кейинги рақиби ким бўлади деб ўйлайсизлар?"

Жош Томсон: "Вау! Турнир 100 фоиз зерикарли бўлди деган фикрни марказий жанг қутқариб қолди. Одамлар зерикарликни эмас, томошани эслайди. Ажойиб иш, Навахо Стирлинг!"

Аарон Бронстетер (журналист): "Стирлинг иккинчи раунд тугашига бир неча сония қолганда Иржи Прохазкани нокаутга учратди. Бу катта ғалаба ва энди ярим оғир вазн тоифаси жуда-жуда қизиқарли бўлиб бораверади".

Caposa (ММА-аналитик): "Бу жуда шафқатсиз эди! Навахо Стирлинг учун ажойиб йил. Йилни 4-0 ҳисоби билан ва бундай тарзда якунлаш?!"

Кенни Флориан: "Стирлингнинг Иржига қарши жуда кучли усули ва қарши ҳужуми. У шундай бурчакни топдики, Прохазка фронтал ҳолатда эди ва Стирлинг тўғридан-тўғри ўнг хуки билан унинг юзига зарба берди. Агар UFC'да катта жангларни ўтказиш бошланишигача сизнинг асосий техникангиз ҳали ҳам такомиллашмаган бўлса, муваффақиятни давом эттириш жуда қийин, ҳаттоки имконсиз бўлса ҳам. Ностандарт услуб, атлетизм ва мустаҳкам ияк фақат маълум бир нуқтагача ёрдам беради, токи сизнинг техник камчиликларингиз аниқланмагунча".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг