23 ноя 07:32
Янгиликлар
Шахмат
Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!"
Кеча Женевадаги БМТ Миллатлар саройида 2026 йилги жаҳон чемпионлиги матчи олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ҳамда ўзбекистонлик даъвогар, Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Синдаров Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейинги олти ой қандай ўтганини эслади. Унинг айтишича, вақт у ўйлагандан анча тез ўтган.
"Жаҳон тожи учун курашишдан жуда хурсандман. Кўп шахматчилар бутун умр шахмат ўйнаб ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди. Менда эса бу имконият бор. Бу имкониятдан имкон қадар завқ олишга ҳаракат қиламан".

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар