22 ноя 17:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес
UFC ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринда бораётган бразилиялик Карлос Пратес UFC Даниэль Кормьенинг фикрига муносабат билдирди.
Кормье унга UFC’нинг 77 кг гача бўлган вазндаги чемпиони, россиялик Ислам Махачевга ҳужум қилишни тўхтатиб, мағлубият нималигини билмайдиган эквадорлик Майкл Моралесга қарши бўлажак жангга эътибор қаратишни маслаҳат берган эди. Уларнинг тўқнашуви 30 январь куни UFC 336 турнири доирасида бўлиб ўтади.
"Мен UFC чемпионлик камари учун асосий даъвогарман. Билишимча, Моралес Шавкат билан жанг қилиши керак эди. Навбатдаги даъвогар менман. Икки нафар чемпионни мағлуб этдим ва буни осонгина уддаладим. Аммо у мендан қочди! Бунинг устига, у октагон ичида ҳам менга ютқазган бўларди, унинг ташқарисида эса аҳволи бундан ҳам ёмонроқ бўларди. Қоидалар йўқ — имконият ҳам йўқ!» — деб ёзди Пратес.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар