22 ноя 18:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган"
Алекс Перейра Сергей Павловичга қарши бўлажак жанги ҳақида фикр билдирди.
"Павлович ўзига ишонади. У менга қарши жангни ғалабалар серияси билан келаётган пайтида қабул қилди. Бу эса унга ишонч бағишлайди. Аммо мен мутлақо бошқача жангчиман, катта тажрибага эгаман. У ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган", — деди Перейра.
Жанг 12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : MMA Insight
Фикрлар