23 ноя 09:36
Янгиликлар
Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум
Кеча ўтказилган расмий матбуот анжуманида гроссмейстерларнинг биринчи турни қайси доналарда ўйнаши маълум бўлди.
Унга кўра, даъвогар Жавоҳир Синдаров оқ, амалдаги чемпион Гукеш Доммараджу қора доналарда ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, ҳар бир партияда дастлабки 40 юриш учун шахматчиларнинг ҳар бирига 120 дақиқадан вақт берилади. 40-юришдан сўнг партия якунига қадар яна 30 дақиқа қўшилади.
41-юришдан бошлаб эса ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади. Шу сабаб айрим партиялар 5 соатдан ҳам узоқ давом этиши мумкин.
Жаҳон чемпионлиги матчи 24 ноябрдан 12 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилади. Баҳс 14 та классик партиядан иборат бўлади.
Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи Жаҳон чемпиони бўлади. Агар асосий матч 7:7 ҳисобида якунланса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади.
Матчнинг умумий соврин жамғармаси 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.


Фикрлар