23 ноя 12:11
Янгиликлар
Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман"
"Буни жуда бўрттириб юборишди. Балки, Бирлашган Араб Амирликларида бундай тўқнашувлар бўлмас, аммо бизда, Доғистонда, ҳар куни муштлашувлар бўлиб туради. Кўпчилик бу можаронинг қандай бошланганини билмайди. Бизнинг йигитларимиз нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман. Инсон ўз сўзлари учун жавоб бериши керак. Агар у маълум чегарадан ошса, унга жавоб қайтаришларини кутиши лозим.
Одамнинг шаънига тегилганда, бирга-бир ёки иккига-бир бўлиш масалани ҳал қилмайди. Агар бировни чақириб, у билан яккама-якка муштлашсанг — бу тушунарли. Грузияда нима бўлди? У уни урди, лекин кейин ҳаракат қилишга йўл қўйишмади. Кўпчилик — грузинлар тўпланиб келди ва муштлашувни давом эттиришига имкон беришмади. Ўшандан бери унинг алами бор эди, у билан учраша олмасди. Уни ким кўрса, ўшандан ҳисоб сўрарди", деди Махачев.
Фикрлар