UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0

23 ноя 11:09
Янгиликлар

Шахмат

Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди?

Хабар берганимиздек, кеча Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида Жаҳон чемпионлиги матч олдидан расмий матбуот анжумани ўтказилди.

Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Гукеш Доммараджу ҳамда Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров эртага бошланадиган турнир олдидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. 

"Кўп шахматчилар бутун умр ўйнаб ҳам жаҳон тожи учун курашиш имкониятига эга бўлмайди. Менда эса бу имконият бор!" — Жавоҳир Синдаров

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейинги олти ой қандай ўтганини эслади. Унинг айтишича, вақт у ўйлагандан анча тез ўтган.

"Жаҳон тожи учун курашишдан жуда хурсандман. Кўп шахматчилар бутун умр шахмат ўйнаб ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди. Менда эса бу имконият бор. Бундан имкон қадар завқ олишга ҳаракат қиламан".


Гукеш: "Унвонни қайтадан қўлга киритиш учун келдим"

Журналист Гукешдан жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш уни қўлга киритишдан қийинроқми, деб сўради. Унинг жавоби қисқа ва қатъий бўлди.

"Мен бу ерга бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ. Мен унвонни қайтадан қўлга киритиш учун шу ердаман".


Синдаров ғалаба имкониятини 50 га 50 дея баҳолади

Номзодлар турнири олдидан ўз имкониятини 15 фоиз деб баҳолаган Жавоҳирдан ҳозирги матч учун қандай нисбатни танлашини сўрашди.

"Менимча, 50 га 50 дейиш тўғри бўлади. Бу жуда қийин матч ва 14 партияда ҳар нарса рўй бериши мумкин".


Рақиблар бир-бири ҳақида нима деди?

Гукеш Синдаровнинг барқарор ва кучли ўйинини юқори баҳолади. Унинг фикрича, Жавоҳир ҳозир ўзининг энг яхши формасида ва унга қарши матч ҳақиқий синов бўлади.

Синдаров Гукешнинг 2024 йилдаги натижаларини "фантастик" деб атади. Бу йил Tata Steel турнирида унга қарши ўйнаганида рақибининг нақадар кучли эканини ҳис қилганини айтди. Шунингдек, унинг охиригача кураша олишини алоҳида эътироф этди.


Матчга икки хил тайёргарлик

Жавоҳир Номзодлар турниридан кейин ҳам кўп мусобақаларда қатнашганини тажриба орттириш истаги билан изоҳлади. У фаолиятида бу даражадаги кучли турнирларда ҳали кўп ўйнамаганини ва ўз қароридан мамнун эканини билдирди.

Гукеш эса жамоаси билан бу йилги турнирлар сонини камайтиришга қарор қилган. У Синдаровнинг кўпроқ ўйнаганидан ҳайрон бўлмаганини айтди.


Синдаровга кимлар ёрдам беряпти?

Жавоҳир матчга тайёргарликда Роман Видоняк, Муҳиддин Мадаминов ва Никита Витиугов ёрдам бераётганини маълум қилди. Жамоасининг қолган аъзоларини матчдан кейин очишини айтди.

Гукеш эса Гржегож Гажевски билан ишлаётганини тасдиқлади. У ҳам бошқа ёрдамчилари ҳақида кейинроқ гапиришини билдирди.


Синдаров: "2025 йилгача жиддий ишламаганман"

Болаликда нималардан воз кечгани ҳақида сўралганида Жавоҳир ўз истеъдодига доим ишонганини, аммо 2025 йилгача шахмат устида жиддий ишламаганини айтди.

"Ҳар қандай ўйинда доим ғалаба қозонишга интиламан. Шахмат устида жиддий ишлашни бошлаганимдан кейин кучайдим".

У сўнгги икки йилда кўп меҳнат қилганини айтиб, болаларга севган соҳасида тинимсиз ишлашни маслаҳат берди. Гукеш эса болалигида мактабга деярли бормаганини, аммо ўз ҳаётидан миннатдор эканини билдирди.


Энг муҳим маслаҳат ва яқинлар қўллови

Гукеш сўнгги ойларда ёдида қолган маслаҳатни айтди: "Кимлигингни унутма". У бу сўзларни матч давомида ҳам эслаб юришини билдирди.

Синдаров эса қийин пайтларда дўстлари ва оиласи биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзишини, яқинларининг қўлловисиз юқори натижаларга эришиш қийинлигини айтди.


Ғалаба қозонса, нима қилади?

Жавоҳир чемпион бўлса нима қилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай ваъда бермаган.

"Ҳозир фақат кейинги 20 кунга диққатимни қаратиб, ўзимнинг энг яхши шахматимни кўрсатишни хоҳлайман. Кейин нима бўлишини кўрамиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг