23 ноя 19:27
Янгиликлар
Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак”
“Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак. Буни мураббий, унинг штаби, физиотерапевтлар ҳам тушуниб турибди. Аммо энг муҳими, буни жамоа, футболчиларнинг ўзи англаб етган.
Биз ҳар йили таркибни кучайтириб бордик. Ушбу мавсумда сафимизга рақобатни оширган футболчилар қайтишди. Бизда икки ёки учта позицияда ўйнай оладиган ўйинчилар бор. Ҳозир бор эътиборимизни ўз мақсадларимизга қаратганмиз”, – дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтирди “Mundo Deportivo”.
Эслатиб ўтамиз, Лапорта илк бор 2003 йилда "Барселона" раҳбари этиб сайланган ва 2010 йилгача клубни бошқарган. 2021 йилнинг мартида эса у яна президентлик постига қайтди. Унинг бошқаруви даврида каталонияликлар етти марта Испания чемпиони бўлишган ва икки бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишган.

Фикрлар