UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0

23 ноя 18:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади

UFC`нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Жон Жонс октагонга қайтиш ҳақида ҳали ҳам ўйлаётганини билдирди.

"Ҳозирча мен яна кимнидир мағлуб этиш қанчалик ажойиб бўлишини ўйлаяпман", - деб ёзди 39 ёшли америкалик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Жон Жонснинг сўнгги жанги 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган. Ўшанда у оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини Стипе Миочичга қарши муваффақиятли ҳимоя қилган ва учинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Шундан сўнг Жонс Том Аспиналлга қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангидан бош тортди, ўз камарини вакант, яъни эгасиз қолдирди. Кейин эса Оқ уйдаги турнирда Алекс Перейра билан жанг қилиш таклифини 15 миллион доллар гонорарни етарли эмас деб топгани учун рад этди.

Шу билан бирга, UFC раҳбари Дана Уайт Жон Жонснинг октагонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан, у профессионал фаолиятини якунлаганини доимо таъкидлаб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг