23 ноя 16:21
Янгиликлар
Шахмат
Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!"
Нодирбек Абдусатторов Total Chess турнирида айрим шахматчилар (улар орасида Магнус Карлсен ҳам бор) партияларни ўтказиб юборгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен доим спорт этикасига амал қилганман, шу сабаб ҳеч қачон партияларимни ўтказиб юбормаганман.
Менимча, натижа қандай бўлишидан қатъи назар, партияга келиб ўйнаш керак. Аммо айрим шахматчилар рейтингга кўпроқ эътибор беришини кўрдим.
Бу синов турнири эди. Шунинг учун кейинги турда айрим жиҳатларни яхшилаш керак", — деди Абдусатторов.
Сиз Нодирбекнинг фикрига қўшиласизми?

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар