23 ноя 17:23
Янгиликлар
Спорт курашлари
Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди
UFC'нинг энг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Шон О’Мэлли 19 декабрь куни Нью-Йорк штатидаги Юниондейл шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 16 турнирида Real American Freestyle лигасида дебют қилади.
Америкалик спортчининг рақиби бразилиялик Марлон Мораес бўлади. Лига матбуот хизмати бўлажак учрашувни расман эълон қилди.
Шон О’Мэлли сўнгги жангини шу йилнинг июнь ойида Оқ уй ҳузуридаги турнирда ўтказган ва Эйеман Захабини иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган. Ҳозирда у UFC'нинг энг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
WSOFнинг собиқ чемпиони ва UFC'нинг энг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун аввал даъвогар бўлган Марлон Мораес эса бир ҳафта олдин профессионал кураш лигасидаги дебютини омадсиз ўтказди: Абу-Дабидаги мусобақада у Мераб Двалишвилига туше билан мағлуб бўлди.

Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар