UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

01 ноя 20:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди

Теглар :  Александр Усик
Супероғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг жамоаси директори Сергей Лапин унинг режалари ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, Усик 2027 йилда биринчи оғир вазн тоифасига қайтиб, ушбу дивизионда WBA ва WBO камарлари соҳиби бўлган Дэвид Бенавидес билан жанг ўтказишни режалаштирмоқда. 

Бенавидес биринчи оғир вазнда (90,7 кг гача) чемпионлик камарларига эга.

"Александр 2027 йилда биринчи оғир вазнга қайтиб, яна мутлақ жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирмоқда. Дастлаб бўш турган жаҳон чемпионлик камари учун жанг ўтказиш вариантини кўриб чиқяпмиз. Кейинги мақсадимиз — барча камарларни бирлаштириш ва биринчи оғир вазнда мутлақ чемпионга айланиш учун Дэвид Бенавидес билан тўқнаш келиш.

2027 йилни унинг фаолиятидаги сўнгги боб сифатида кўряпмиз. У илк бор барча чемпионлик камарларини қўлга киритган вазн тоифасида мутлақ чемпион мақомида фаолиятини якунлашни хоҳлайди.

Бу режани амалга ошириш учун пухта ёндашув зарур. Биринчи жанг — жаҳон чемпионлик камари учун, иккинчиси эса мутлақ чемпионлик унвони учун бўлади.

Усик ҳеч қачон табиатан оғир вазнли боксчи бўлмаган. Биринчи оғир вазн — унинг ҳақиқий уйи. У қийин синовларни яхши кўради. Шунинг учун юқори вазнга кўтарилди, супероғир вазнни ўз ҳукми остига олди ва энди тартибни қайта тиклаш учун ўз уйига қайтмоқда", — дея Лапиннинг сўзларини келтиради talkSPORT портали.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг