01 ноя 19:11
Янгиликлар
"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади
Ташкилотчилар бунга Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни сабаб қилиб кўрсатди.
Amaury Sport Organisation (A.S.O.) маълумотига кўра, 49-"Дакар" раллиси 2027 йил 9–23 январ кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақанинг умумий масофаси 7 824 км бўлиб, шундан 4 341 км тезлик махсус участкаларига тўғри келади.
Ралли 12 босқичдан иборат бўлади. Мусобақа саналари ҳали Халқаро автомобил федерацияси (ФИА) томонидан тасдиқланиши керак.
Старт Португалиянинг Алгарве ҳудудидаги Лоле–Фару атрофида берилади. 9 январь куни пролог, яъни, кириш босқичи, 10 январь куни эса биринчи махсус босқич ўтказилади. Шундан сўнг иштирокчилар Ўрта Ер денгизи орқали Марокашга ўтади.
Раллининг асосий қисми Марокаш ҳудудида бўлиб ўтади. Йўналиш Буаррфа, Загора, Агадир, Смара ва Дахла атрофларидан ўтади. 17 январь Агадирда дам олиш куни сифатида белгиланган, 23 январь куни эса мусобақа Марракешда якунланади.
"Дакар" 2020–2026 йиллар давомида 7 йил кетма-кет Саудия Арабистонида ўтказилди. 2028 йилда эса мусобақани яна қиролликка қайтариш ва у ерда юбилей — 50-"Дакар"ни ўтказиш режалаштирилган.
Фикрлар