UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0

25 ноя 08:03
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили

Швейцариянинг Женева шаҳрида жаҳон тожи учун матч бошланди ва унинг илк партиясида дуранг натижа қайд этилди.

Бевосита Женевада бўлиб турган Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Бобур Сатторов кечаги 1-тур баҳсини таҳлил қилди.  

1-хулоса: Гукеш оддийгина тожни бериш нияти йўқ экан, аниқ билдик.

2-хулоса: Жавоҳир яхши спорт формасида эканлиги тасдиқланди!

Аниқ вазиятларга келадиган бўлсак, темир дўстимиз иккала шахматчини ҳам мақтаб, 99% бехато ўйнаганини таъкидлади. Дебют қисмида иккала шахматчи ҳам чуқур тайёргарликка эга эканликларини кўрдик.

Номи сир қолишини хоҳлаган экспертнинг статистикасига кўра, жаҳон тожи баҳсларида ким вақтни назорат қила олишни уддасидан чиқса, натижадорлиги юқори бўлар экан. Бир сўз билан айтганда, "ТАЙМ МEНEЖМEНТ".

Ўйин бир тизгинига тушганда, яъни кўп сипоҳли миттлшпилда, Гукеш жуда чуқур ҳисоб-китобга шўнғиди ва орадаги вақт тафовутини 45 дақиқагача етказиб қўйди. Суперкомпьютер дўстимизнинг таъкидлашича, ягона имконият пайдо қилиб ўйинни чигаллаштириш 24-юришда пиёда F4 ўрнига от C2?!

Ростми-ёлғонми, лекин бир нарса аниқ: 100 та профессионал шахматчидан сўровнома ўтказсангиз, уларнинг 95% аниқ F4 табиий юришини танлашади. Балким, шу тарафлама биз сунъий идрокдан фарқланармиз.

20 ёшли гроссмейстерларнинг биринчи баҳси дуранг билан тарихга муҳрланди. Олдинда бизни жуда ҳам катта жанглар кутиб тургани аниқ. Кейинги ўйинларда Жавоҳирдан шедевр ўйинлар кутиб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг