UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

24 ноя 08:34
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади

Мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу матчдаги ҳар бир ғалаба учун гроссмейстерга 200 000 доллар тақдим этилади.

Бугун Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон тожи учун амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ҳамда Номзодлар турнири ғолиби ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ўртасидаги матч бошланади. Биринчи турда даъвогар Жавоҳир Синдаров оқ, амалдаги чемпион Гукеш Доммараджу қора доналарда ўйнайди. 

Маълумот учун, ҳар бир партияда дастлабки 40 та юриш учун шахматчиларнинг ҳар бирига 120 дақиқадан вақт берилади. 40-юришдан сўнг партия якунига қадар яна 30 дақиқа қўшилади. 41-юришдан бошлаб эса ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади. Шу сабаб айрим партиялар 5 соатдан ҳам узоқ давом этиши мумкин.

Жаҳон чемпионлиги матч 14 та классик партиядан иборат бўлади. Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи Жаҳон чемпиони бўлади. Агар асосий матч 7:7 ҳисобида якунланса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади. 

20 ёшли гроссмейстерлар иштирокидаги 1-партия учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг