24 ноя 07:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР)
Хабар бериб ўтганимиздек, 12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Алпомиш" муз саройида ММА бўйича Mangu 7 турнири бўлиб ўтади.
Ташкилот матбуот хизмати турнирдан ўрин олган яна бир беллашувни омма эътиборига ҳавола қилди.
Маълум бўлишича, ўта енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган аралаш якка кураш устамиз Умирзоқ Эргашев Mangu 7 мусобақасида Хитой вакили Дуожи Хуадан билан баҳс олиб боради.
Умирзоқ карьераси давомида ҳозирга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Дуожи Хуадан ҳисобида эса 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар