24 ноя 07:01
Янгиликлар
Дзюдо
Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади
Бугундан пойтахтимизда яна катта дзюдо байрами давом эттирилади - тарихда илк бор ўсмирлар ўртасида ташкил этилаётган Гран-При туркумига кирувчи турнирга айнан Ўзбекистон пойтахти мезбонлик қилади.
Дунёнинг 19 давлатидан келган 18 ёшгача бўлган истеъдодли дзюдочилар икки кун давомида жами 16 та вазн (8 та ўғил болалар, 8 та қизлар) тоифасида "Олимпия шаҳарчаси"да ўтказиладиган Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири медаллари учун татамига чиқади.
Эътиборлиси, мусобақа ғолиблари худди катталарда бўлгани сингари медаллардан ташқари мукофот пулларини ҳам қўлга киритишади. Чемпионлар — 1200, кумуш медаль эгалари — 650, бронза медали соҳиблари эса 320 еврога эга бўлишади.
Саралаш баҳслари соат 11:00да бошланади. Барча яккакураш мухлисларини "Олимпия шаҳарчаси"га таклиф қиламиз. Кириш бепул

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар