24 ноя 14:30
Янгиликлар
Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди
У унга The Ultimate Fighter шоусида биргаликда мураббий бўлишни, шундан кейин эса ўзаро жанг ўтказишни таклиф қилди.
«Пэдди билан мен The Ultimate Fighter шоусида мураббий бўламиз. Кейин эса унинг бошини узиб оламан. Кечанинг иккинчи асосий жангида Жастин Гэтжи Арман Царукянга қарши жанг қилади. Прелим карддаги сўнгги жанг эса Макгрегор билан Чендлер ўртасида бўлади», дея Топуриянинг сўзларидан иқтибос келтиради Х ижтимоий тармоғидаги Home of Fight аккаунти.
Илия Топурия 29 ёшда. Грузин жангчиси UFC'да 2020 йилдан бери иштирок этиб келади. 2024 йилда у ярим енгил вазнда (65 кг гача) чемпион бўлди ва кейинчалик чемпионлик камарини бир марта ҳимоя қилди. 2025 йилда эса енгил вазн (70 кг гача) чемпионига айланди. Унинг ташкилотдаги ҳисобида жами тўққизта ғалаба ва битта мағлубият бор.
Фикрлар