UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0

24 ноя 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР

Бу хабарни расман 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳрида Zuffa Boxing компанияси томонидан "Принципалити" стадионида ўтказиладиган профессионал бокс турнири ташкилотчиларидан бири Дана Уайт тасдиқлади.

Унга кўра, Шотландияда яшовчи конголик 33 ёшли Мартин Баколе янги зеландиялик Жей Опетаянинг ўрнини эгаллайди. У асосий жанги Тайсон Фьюри - Энтони Жошуа бўлган оқшомнинг андеркардида америкалик собиқ жаҳон чемпиони 41 ёшли Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, 2024 йилнинг август ойида Мартин Баколе мағлубиятсиз бўлган Жаред Андерсонни бешинчи раундда тўхтатганди. Ўтган йилнинг февраль ойида WBОнинг вақтинчалик чемпиони Жозеф Паркарга қарши жанг қилишга икки кунлик хабарнома билан рози бўлиб, хавфли қарор қабул қилди ва иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб бўлди. Уч ой ўтгач, Баколе Эфе Ажагбага қарши кечган жангини суст бошлади, аммо нигериялик билан ўн раундлик баҳсни дуранг билан якунлашга муваффақ бўлди.

2021 йил октябрь ойида Тайсон Фьюри билан чемпионлик трилогиясининг муваффақиятсиз якунланишидан сўнг, Деонтей Уайлдер Роберт Хелениусни биринчи раундда нокаутга учратиб, фаолиятини муваффақиятли йўналишга қайтарди. Аммо кейин Жозеф Паркердан очколар ҳисобида, хитойлик Чжилей Чжандан техник нокаут билан мағлуб бўлиб, кетма-кет икки марта ютқазди. Шунга қарамай, "Бронза бомбардимончиси" ғалаба сериясини тиклай олди, у сўнгги икки жангида Тайрелл Хердонни нокаутга учратди ва Дерек Чисора устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг