24 ноя 11:04
Янгиликлар
Гандбол
Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида гандбол бўйича аёллар ўртасидаги қитъа биринчилиги старт олди.
Кеча мусобақанинг илк тури доирасида вакилаларимиз Корея Республикаси жамоасига қарши майдонга чиқди. Афсуски, беллашувда 43:11 ҳисобида кореялик гандболчи қизлар зафар қучишди.
Гандболчиларимизнинг кейинги рақиби мезбон Қозоғистон жамоаси бўлади. Беллашув эртага 17:00 да бошланиши режалаштирилган. Мусобақанинг саралаш баҳслари 2 ноябрь куни якунига етади.

Ҳавола :
Манба : t.me/gandboluzb
Фикрлар