24 ноя 12:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади
19 декабрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуаси ММА бўйича Octagon 94 турнирига мезбонлик қилади.
Мусобақадан ўрин олган навбатдаги жанг эълон қилинди. Энг енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар ҳамюртимиз Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 94 турнирида тожикистонлик Амирхон Атахонов билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Раҳмонжонов фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Атахонов ҳисобида эса 9 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.
Спортчилар ўртасида ўтказилиши керак бўлган иккита беллашув ҳозиргача бекор қилинган.
Ҳавола :
Манба : octagonleague
Фикрлар