24 ноя 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди
28 ноябрдан 3 декабргача Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида World Boxing шафелигида бокс бўйича Жаҳон кубогининг якуний босқичи ўтказилади.
Турнирда 31 мамлакатдан 142 нафар боксчи иштирок этади.
Мусобақада иштирок этадиган қўшни Қозоғистон терма жамоаси ҳам ўз таркибини эълон қилди:
Эркаклар:
- 50 кг — Даниял Сабит
- 70 кг — Фарух Токтасинов
- 75 кг — Аман Конисбеков
- 80 кг — Диас Молжигитов
- 85 кг — Султанбек Айбарули
- 90 кг — Даулет Толемисов.
Аёллар:
- 57 кг — Карина Ибрагимова
- 70 кг — Бакит Сейдиш
- 75 кг — Шугила Налибай
- 80 кг — Валерия Аксёнова
- +80 кг — Дина Исламбекова.
Дастлабки жанглар 28 ноябрь куни бўлиб ўтади, финаллар эса 3 декабрга белгиланган.
Ҳавола :
Манба : sportilinet
Фикрлар