24 ноя 17:00
Янгиликлар
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади
Ўзбекистон шарафини мусобақанинг асосий — Masters гуруҳида иштирок этадиган гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилади. У яна тўққиз нафар кучли шахматчи билан дона суради:
- Нодирбек Абдусатторов — Ўзбекистон (2772)
- Нихал Сарин — Ҳиндистон (2720)
- Левон Аронян — АҚШ (2719)
- Энди Вудворд — АҚШ (2635)
- Василий Иванчук — Украина (2635)
- Гавейн Маророа Жонс — Англия (2630)
- Игорь Самуненков — Украина (2610)
- Люк Макшейн — Англия (2606)
- Майкл Адамс — Англия (2597)
- Шреяс Роял — Англия (2537)
Masters гуруҳида партиялар классик шахмат вақт назорати асосида, давра тизимида ўтказилади. Ҳар бир шахматчи жами тўққизта турда қатнашади.
Турнирнинг биринчи тури эртага, 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Masters гуруҳи учун ажратилган умумий мукофот жамғармаси 131 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб 65 500 доллар мукофот олади.
London Chess Classic доирасида 5–6 декабрь кунлари Super Rapid мусобақаси ҳам ўтказилади. Ўн турдан иборат баҳсларда норвегиялик Магнус Карлсен ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов 2025 йилги London Chess Classic Masters турнирида тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғариб, ғолибликни қўлга киритган эди.
Фикрлар