25 ноя 09:05
Янгиликлар
Қишки спорт турлари
Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен рус спортчиларига қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди, бу уларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишини тақиқлайди.
Фон дер Лейеннинг баёнотига кўра, бу "нейтрал мақом" олмаган спортчиларга тааллуқли бўлади.
"Биз Россияни янада изоляция қиламиз. Биз уларнинг Европа спорт ва маданият тадбирларида иштирок этишига эшикни ёпамиз. Биз Россия байроғи остида чиқиш қилаётган барча рус жамоалари ва спортчилари учун тақиқ жорий қиламиз", - дея фон дер Лейеннинг сўзларидан иқтибос келтиради SVT нашри.
Шу билан бирга, нашр маълумотларига кўра, "нейтрал мақом" олган спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Аввалроқ Швеция ҳукумати рус спортчиларининг мамлакатга киришини тақиқлаш ниятида эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар