UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0

25 ноя 08:34
Янгиликлар

Дзюдо

Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор кадетлар ўртасида ташкил этилаётган Гран-При туркумига кирувчи турнирнинг илк кунидан сўнг медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ёш дзюдочиларимиз биринчи кун дастурида 3 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритишди. Сафохўжа Сайфуллоев, Озодбек Олимов ва Алина Колючева шарафига Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Финалда Сайфуллоевга енгилган Шуҳрат Муҳаммедханов кумуш медалга эга чиқди. 

Россия терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалига эга Қозоғистон терма жамоаси 3-поғонадан жой олган. Канада ва Тожикистон делегациялари ҳисобида ҳам бир нафардан чемпион бор. Жами 9 давлат дзюдочилари Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнирининг биринчи куни шоҳсупага кўтарилди.  


Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар

-48 кг: Алина Колючева

-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев

-60 кг: Озодбек Олимов


Кумуш медаль

-50 кг: Шуҳрат Муҳаммедханов 


Бронза медаллар

-40 кг: Фарангиз Бахтиёрова 

-44 кг: Ирода Сирожиддинова 

-44 кг: Зуҳра Жўраева 

-48 кг: Моҳинур Оллаберганова 

-52 кг: Чарос Ҳикматова

-50 кг: Санжарбек Мирғиёсов 

-55 кг: Шоҳжаҳон Усмонов

-55 кг: Азизбек Раупов 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг