25 ноя 12:42
Янгиликлар
Теннис
Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди
Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича ATP Challenger турнири давом этмоқда.
Хабар берганимиздек, мусобақада мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Никита Белозерцев (ATP-832) иштирок этяпти.
17 яшар теннисчимиз кеча асосий тўрнинг илк даврасида кортга чиқди. Британиялик Оливер Оконквога (ATP-953) қарши кечган баҳс 2 соат, 30 дақиқа давом этди. Беллашувда ҳамюртимиз 4/6, 7/6, 6/4 ҳисобида зафар қучди.
Бу ғалаба орқали нимчорак финал босқичига йўл олган Белозерцевнинг кейинги рақиби франциялик Томас Фаурель (ATP-293) бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар